19 март куни “УзЧасис” МЧЖ қўшма корхонасида яқинлашиб келаётган умумхалқ байрамлари — Наврўз ва Ҳайит муносабати билан кўтаринки руҳда байрам тадбири ташкил этилди.
Касаба қўмитаси ва корхона раҳбарияти томонидан ишчи-ходимларга самимий табриклар йўлланиб, меҳнатда фаоллик кўрсатаётган илғор ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
💬 “Байрам — бу эътироф ва эътибор, инсон қадрини улуғлашдир.”
Шунингдек, Наврўз муносабати билан ўтказилган шахмат, стол-тенниси ва турникда тортилиш мусобақалари ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Муҳим жиҳатлардан бири — барча ишчи-ходимлар корхона томонидан 2 марталик пул мукофоти билан қўллаб-қувватланди.
💬 “Бундай эътибор жамоада бирлик ва мотивацияни янада мустаҳкамлайди.”
“УзЧасис”да байрамона кайфият: Наврўз ва Ҳайит кенг нишонланди

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: