Унда комбинат Бошқаруви раиси Баҳодир Абдуллаев ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаеванинг 2025 йилги жамоа шартномаси ижроси бўйича ҳисоботлари тингланди. Таъкидланганидек, ҳисобот даврида ижтимоий шериклик натижасида ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим натижаларга эришилган.
Тадбирда Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Талъат Усмонов сўзга чиқиб, соҳадаги истиқболли режаларга тўхталди.
Конференция якунида делегатлар томонидан 2025 йилги жамоа шартномаси ижроси қониқарли деб топилди ва 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди.
Металлурглар маданият саройида «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: