Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси маслаҳатчиси А. Хакулов ҳамда ташкилий ишлар бўлими мудири И. Камоловлар Сирдарё вилоятида жойлашган янги ташкил этилган “Асака Моторс” заводига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида корхонада касаба уюшмаси ташкилотини йўлга қўйиш ва уни тизимга жалб этиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди. Суҳбатлар якунида “Асака Моторс” раҳбарияти томонидан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан ҳамкорлик қилиш ҳамда мазкур тармоқ касаба уюшмасига аъзо сифатида қўшилиш мақбул деб топилди.
Эришилган келишувга мувофиқ, жорий ой якунига қадар корхонада умумий йиғилиш (конференция) ўтказиш орқали касаба уюшмаси ташкилотини расман шакллантириш режалаштирилди.
Сирдарё вилоятида жойлашган янги ташкил этилган “Асака Моторс” заводига ташриф.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: