«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини мазмунли ташкил этиш мақсадида навбатдаги саёҳат тадбири ўтказилди.
Унда Қуюв-прокат мажмуасининг бир гуруҳ ходимлари қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. Саёҳат давомида металлурглар Боқий шаҳарнинг тарихий обидалари ва ноёб меъморий ёдгорликлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, иштирокчилар Имом Бухорий мажмуаси ни зиёрат қилиб, маънавий озуқа ва руҳий қувват олдилар.
Ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг дам олишларини самарали ташкил этишга қаратилган бундай тадбирлар режа асосида келгусида ҳам бошқа цехлар ходимлари учун давом эттирилиши кўзда тутилган.
Металлурглар Самарқанд бўйлаб саёҳат қилишди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: