Тошкентда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси ҳамкорлигида IndustriALL глобал иттифоқининг Марказий Осиё субминтақавий конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон касаба уюшмалари вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш ва глобал меҳнат стандартларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Анжуманда Ўзбекистонда меҳнат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрнини янада ошириш борасидаги ишлар алоҳида эътироф этилди.
Конференция якунида Марказий Осиёда касаба уюшмалари фаолиятини мустаҳкамлаш ва муносиб меҳнатни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Касаба уюшмалари фаолиятида глобал стандартлар: халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: