“Uzkabel” АЖ ҚК тасарруфидаги “ZILOLA” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2026 йил ёзги соғломлаштириш мавсумининг 3-сменаси якунланиши ҳамда оромгоҳ ташкил этилганининг 60 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаган болажонлар учун турли маданий-дам олиш дастурлари ташкил этилди. Оромгоҳда мавсум давомида фаол иштирок этган, тадбирлар ва жамоат ишларида ўзини кўрсатган болаларга “Uzkabel” АЖ ҚК томонидан махсус совғалар топширилди.
Тантанали маросимда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Аъло Анваровна ҳам иштирок этди. У ўз сўзида болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш ва соғломлаштириш жараёнида меҳнат қилаётган ходимларнинг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, оромгоҳда кўп йиллар давомида болажонларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этишда фаол иштирок этиб келаётган ходимларга “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ТАШАККУРНОМАЛАРИ ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
“ZILOLA” оромгоҳининг 60 йиллик тарихи — минглаб болажонларнинг қувончи, мазмунли таътили ва ёрқин хотиралари билан боғлиқ. Оромгоҳдаги ҳар бир мавсум болалар учун янги дўстликлар, унутилмас таассуротлар ва завқли лаҳзаларга бой бўлиб келмоқда.
Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга самимий тилаклар билдирилиб, “ZILOLA” оромгоҳидаги 2026 йилги ёзги соғломлаштириш мавсуми кўтаринки руҳда якунланди.
“ZILOLA” оромгоҳи 60 йиллик юбилейини нишонлади.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: