Фарғонада VII тармоқ спартакиадаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида анъанавий VII тармоқ спартакиадаси ўтказилди.
Спартакиадани ўтказишдан асосий мақсад ишчи-ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни янада оширишдан иборат.
Спорт мусобақаларида вилоятдаги тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 150 нафардан зиёд ишчи-ходим иштирок этди.
Қатнашчилар футбол, стол тенниси, сузиш, шахмат, шашка ва дартс спорт турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Ҳар бир спорт тури бўйича мусобақалар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларининг спорт маҳоратини намойиш этдилар.
Табиат қўйнида ташкил этилган спорт тадбири иштирокчилар учун нафақат спорт мусобақаси, балки мазмунли ҳордиқ ва ҳамкасблар ўртасида ўзаро мулоқот қилиш имконияти ҳам бўлди.
Мазкур спартакиада ишчи-ходимларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамоаларда дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Иштирокчиларнинг мусобақалардаги фаоллиги ва қизиқиши юқори бўлди, — деди Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Тойиржон Ҳомидов.
Мусобақалар давомида спортнинг айрим турларида ўзини кўрсатган янги иқтидорлар ҳам аниқланди. Жумладан, “Авто ойна” корхонаси ходими Зулайҳо Зубайдуллаева аёллар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган баҳсларда муваффақиятли иштирок этиб, биринчи ўринни.
Беллашувлар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Табиат қўйнида спорт билан шуғулланиш, ҳамкасблар билан мулоқот қилиш ва мазмунли ҳордиқ чиқариш бизга катта таассурот қолдирди. Касаба уюшмаси томонидан ишчи-ходимларга яратилаётган бундай имкониятларни юқори баҳолаймиз, — деди Зулайҳо Зубайдуллаева.
Мусобақалар якунида спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирокчилар Фарғона вилояти Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Спартакиаданинг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар республика босқичида Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилади.

Print Friendly, PDF & Email