Жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг VII тармоқ спартакиадаси Андижон вилояти босқичи ўтказилди.
Спартакиаданинг вилоят босқичида 11 та жамоадан 151 нафар ишчи-ходим иштирок этиб, спортнинг турли йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Мусобақалар кўтаринки руҳда, қизғин ва муросасиз спорт баҳслари асосида ўтди. Иштирокчилар ғолиблик учун муносиб рақобат олиб бориб, жамоавий ҳамжиҳатлик ва спорт маҳоратини намоён этдилар.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга кенг жалб этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни янада оширишдан иборат.
Мусобақалар якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар Андижон вилояти Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Спартакиаданинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар эндиликда VII тармоқ спартакиадасининг республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Навбатдаги босқичда иштирокчиларга омад ва юксак натижалар тилаймиз!
Андижон вилоятида VII тармоқ спартакиадасининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: