Унда жамоа аъзоларидан сайланган делегатлар, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов, тармоқнинг ҳудудий Кенгаш раиси Олим Мирзаев иштирок этди. Кун тартибида иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши 2021 йил давомида қилинган ишлар конференцияда кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан корхона касаба уюшмаси раиси Хасан Тўхтаев ахборот берди.
Таъкидландики, 2021- йилда ходимларнинг меҳнат таътиллари жадвал асосида ўз вақтида таъминланди. Ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб таътилдан чақириб олиш фақат ӯша ходимнинг розилиги ва кафолатли тӯловлари билан биргаликда амалга оширилди.
Иш стажи, тунги ишларга қӯшимча тӯлов миқдорлари қонун талаблари ва меъёрлари асосида амалга оширилди. Дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб қилинган ходимларга икки баробар ҳақ тӯлови мунтазам йӯлга қӯйилди. Ишда ӯрнак кӯрсатган, фаол ишчи-ходимлар иш берувчи ва касаба уюшма қӯмитаси томонидан мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантирилиб келинди. Корхонада маънавият ва маърифат масалаларига бағишланган ишлар, тадбирлар ишлаб чиқилган иш режасига биноан мунтазам йӯлга қӯйилган.
Айниқса ёшлар билан доимий мулоқотда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни мақсад ва моҳиятини етказиб бориш, ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, миллий ва умуминсонийлик қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик, экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга қарши курашиш ҳамда ишловчи ёшларнинг бӯш вақтидан мазмунли фойдаланиш мақсадидаги ӯқув машғулотлари, тематик учрашувлар ҳафтанинг ҳар пайшанба-жума кунлари мунтазам тарзда ӯтказиб келинмоқда.Қўшма корхона ишчи ходимлари ӯртасида 2021 йил давомида турли танловлар ўтказилиб ғолиб рағбатлантирилиб борилди. Йил давомида Самарқанд шаҳрининг қадимий обидалари, зиёратгоҳларига зиёратлар уюштирилди.
Корхонада ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг саломатлиги доимий назоратда, улар учун бепул тушлик, ишга келиб-кетишлари учун автобуслар йўлга қўйилган.
Конференцияда кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар Бундан кейин ишчи-ходимлар учун барча шароитлар яратиш, уларни қуллаб-қувватлашини таъкидлашди. Конференцияда делегатлар томонидан жамоа шартномасининг 2021 йилдаги ҳисоботи мақулланди. Конференцияда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов, тармоқнинг ҳудудий Кенгаш раиси Олим Мирзаевлар сўзга чиқиб кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг туб моҳияти инсон қадрини ошириш, фаравонлигини таъминлашга қаратилганлигини бунда иш берувчи ва касаба уюшмаларининг ўрни ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлашди.
Худди шундай ҳисобот конференциялари шу йилнинг 29-30 март кунлари ПастДарғом майиший хизмат кўрсатиш техникуми, “Самавтосавдо” МЧЖ, “Самарқанд Автобинокор” МЧЖ, “Самарақанд Пахтамаш”»,»Элохолдинг» МЧЖларда ҳам бўлиб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: