2022 йил 29-март куни «UzAuto Motors» АЖда 2021-2023 йиллар учун тасдиқланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши бўйича касаба уюшма қўмитасининг хисобот Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция йиғилишида Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси,   Республикада хизмат кўрсатган саноат ходими, Хақулов Ахмаджон Махмудович,  Андижон вилоят касаба уюшмалари Ташкилотлари Бирлашмасининг Ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Матисаев Хамидулло Пазилджанович  хамда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят худудий бўлинма Кенгаши раиси Бутаев Шерзод Алиджановичлар иштирок этдилар. Конференцияда       “Иш берувчи” томонидан «UzAuto Motors» АЖ Бош директори Бо Инге Андерссон ва корхона касаба уюшмаси раиси Мирзаев Ў.лар қатнашдилар. У.Мирзаев сўзга чиқиб 2021-2023 йиллар учун тасдиқланган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши бўйича хисобот берди.

Хисобот Конференция ишида иштирок этаётган Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси, Республикада хизмат кўрсатган саноат ходими, Хақулов Ахмаджон Махмудович сўзга чиқиб конференция иштирокчиларини Наврўз байрами билан табриклаб 2021 йилда корхонада ишчи –ходимларга яратилган шарт-шаротлар ва уларни корхона хамда Касаба уюшмаси томонидан ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватланаётганликларини юқори бахалаб келгуси ишларига мувофаққиятлар тилади. 

Хисобот Конференция ишида катнашаётган  «UzAuto Motors» АЖ технологиларни ривожлантириш ва ишлаб чикариш бўйича бошкарувчи директор Жўраев Икболжон Исроилжонович хам сўзга чиқиб 2021 –йилда жамоа шартномасини бажарилиши  буйича берилган хисоботни  ва корхона касаба уюшмаси фаолиятини  қониқарли бахолаб  ишчи-ходимларни ижтимоий-иктисодий  қўллаб қувватланаётганликларини аълохида такидлаб касаба уюшмаси фаолиятига мувофаққиятлар тилади.

Хисобот Конференциясида «UzAuto Motors» АЖда 2021-2023 йиллар учун тасдиқланган  Жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши бўйича берилган хисобот атрофлича  мухокама қилинди ва тасдиқланди.

Print Friendly, PDF & Email