Электрда пўлат эритиш цехи жамоаси зиммаларига юклатилган йиллик режани муддатидан олдин бажарди. Цехда 939,198 тонна ўрнига, бугунги кун ҳолатига, 939,672 тонна пўлат эритилиб, йиллик режа ортиғи билан бажарилди.
Пешқадамлар сафида биринчилардан бўлиб бораётган мазкур цех пўлат эритувчилари 2018 йил август ойида 728 маротаба пўлат қуймасини олиб рекорд натижага эришган бўлса, 2020 йил март ойида 737 маротаба пўлат қуймасини олиб, ушбу рекорд натижани янгилашга эришди.
Бундай кўрсаткичларга эришишда аввало, меҳнаткаш ва жонкуяр ишчи-ходимларнинг машаққатли меҳнатининг ўрни беқиёсдир. Бундан ташқари цехда олиб борилаётган модернизация ишлари, илғор техника ва технологиялар билан таъминланаётгани шунингдек, ижтимоий муҳофаза ва яратилаётган кенг имкониятлар ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини ортишига олиб келмоқда.
Комбинатимиз ишчи-ходимларини кириб келаётган янги 2021 йил билан жамоамиз номидан чин юракдан табриклаймиз. Уларга соғлик-саломатлик, келгуси ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз — деди цех бошлиғи Исроил Солижонович Назаров.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: