2018 йилнинг 29 декабрь куни “GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятининг Асакадаги заводи 220 мингинчи автомобилни ишлаб чиқарди. Бу автомобиль – “Chevrolet Nexia”. Шу билан раҳбарият томонидан йил охиригача ишлаб чиқариш қувватини 220 минггача етказиш бўйича қўйилган мақсадига эришилди.
Айтиш жоизки, компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди – 34117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу кунига мингдан ортиқ автомобиль дегани.
Компания томонидан ўтиб бораётган йилда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ҳар бир модели таннархи ўртача 10-16% пасайтирилди, импорт харажатлари эса 73 миллион АҚШ долларгача қисқарди.
2018 йил компания учун жуда сермаҳсул бўлиб, кўплаб ижобий натижаларга эришилди. Компания ўтиб бораётган йилда харидорларга қулай харидлар амалга ошириш имконини берувчи мутлақо янги инновацион хизматларни жорий этди. «Ўзимиз борамиз», «Очиқ осмон остидаги савдо», «Uzavtosavdo» савдо платформаси каби хизматлар автомобиль харидини қулай, шаффоф, ёқимли амалга ошириш имконини берди. Шунингдек, Нурафшон шаҳрида Ўзбекистонда илк мультибренд автосалон очилиб, у томонидан харидорларга барча зарурий хизматларни амалга ошириш таъминланди.
Бундан ташқари, “GM Uzbekistan” Асака автомобиль заводига ишлаб чиқариш жараёнларига сифатни интеграция қилингалигини белгилаб берувчи BIQ-III (Built-In Quality) сертификатини қўлга киритганлиги яққол мисол бўла олади. Бу сўнгги 3 йил давомида автозаводда амалга оширилган ва сифат талабларини тўла бажарилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар натижаси бўлди.
Ўтган вақт мобайнида технологик ускуналар тўла модернизация қилинди ва уларнинг таркиби янгиланди, GM компаниясининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган янги тизим ва инструментлари жорий қилинди, корхона ҳодимлари GM компаниясининг Жанубий Корея, Хитой, Тайланд, Ҳиндистонда жойлашган заводларида ўқиб қайтишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: