ЖМ-Ўзбекистон акциядорлик жамиятида Янги йил байрами катта шодлик ила нишонланди

   «ДжиЭм Узбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан Янги йил байрами кенг нишонланди. Корхона худуди байрамона безатилди.

  5 кун давомида корхона ишчи-ходимларининг 6000 нафар фарзандлари учун Андижон Вилоят Қўгирчоқ театрида “Дўстликни сехрли кучи” номли Янги йил эртак томошаси намойиш этилиб, янги йил байрам тадбири  ўтказилди.  Байрам тадбирини корхона касаба уюшма қўмитаси раиси У.Мирзаев кириш сузи билан очди, тадбир катнашчиларини, барча корхона ишчи-ходимлари фарзандларини кириб келаётган «Янги йил» байрами билан қизғин табриклади. Янги йил тадбири спектакль намойишидан сўнг барча қатнашган болаларга янги йил совғалари тарқатилди.

     Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан корхона касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан   8 нафар корхона фахрийларига эсдалик совғалари тайёрланиб, уларни уйларига бориб, хабар олинди. Бундан ташқари 16 нафар корхонада ишлаб вафот этган ишчи-ходимларнинг оилаларига озиқ-овқат тўпламлари тайёрланиб, уларга тарқатиб берилди.

Print Friendly, PDF & Email