«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК «Тошшаҳархизмат» ажга кондиционер билан жиҳозланган илк 30 та автобусни тақдим этди

    «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда ишловчи 30 та шаҳар паст полли автобуслари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этилди. Ушбу автобуслар МАН шассиси базасида ишлаб чиқарилган. Улар енгил алюмин кенг габаритли кузовга эга бўлиб, ўриндиқлар жойлашуви 90 нафар йўловчини ташиш учун етарли макон яратади.

      Ўтган давр мобайнидаги фойдаланишда автобуслар ўзларининг самарали, тежамкор ва экологик тоза транспорт воситаси эканликларини кўрсатди.

    Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, MAN А22 CNG шаҳар паст полли автобуслари пневматик тизим, шунингдек ҳаракатланиш барқарорлигини таъминловчи электрон тизим билан таъминланган. Бундан ташқари, бу транспорт воситаси имкониятлари чекланган инсонларни ташишга тўлиқ мослаштирилган.

 

Print Friendly, PDF & Email