GM-Uzbekistan Chevrolet Malibu седанининг тўққизинчи авлодини ишлаб чиқарилишини эълон қилди

GM-Uzbekistan Chevrolet Malibu седанининг тўққизинчи авлодини ишлаб чиқарилишини эълон қилди.  Айримлар ишлаб чиқариладиган ушбу янги автомобиль Chevrolet Impala номи остида машҳур автомобилнинг номи ўзгартирилган варианти, деган хато фикрга ҳам боришди. Йўқ, Malibu сериясидаги ушбу автомобиль тўққизинчи авлод вакили ва мутлақо янги ҳисобланади.

Янги автомобиль эски авлодларидан мутлақо бошқача ташқи кўринишга эга эканлиги билан фарқланади. Синиқ ва эгри чизиқлар седанга динамиклик бахш этади ва уни янада чиройли кўринишга эга бўлиши учун хизмат қилади. Malibu’нинг ўзига хос, тезда таниб олинувчи қўш радиатор панжараси янада ингичка ёруғлик диодли оптика билан жиҳозланган.

Kузовнинг ён томонларидаги рельефли бўртмалар гарчи Impala седаниникига ўхшаш бўлса-да, кузовнинг жуда кўп элементлари афсонавий Camaro’дан ўзлаштирилган, бироқ бу фақат бир қараганда илғаш мумкин бўлган нарсалар. Бу ҳолатда, кузовнинг алоҳида деталлари қайта ишланиши натижасида жуда юқори аэродинамик кўрсаткичларга эга бўлинган. Автомобиль Ўзбекистон бозорида 4 рангда (марваридранг оқ, тутунсимон оқ, тўқ кулранг ва қора) ишлаб чиқарилади.

 

 

Print Friendly, PDF & Email