«Саломатлик сари» Республика оммавий югуриш тадбирида тармоқ корхоналари вакиллари фаол қатнашишди

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Саломатлик сари” республика оммавий югуриш тадбири ўтказилди. Ҳақиқий спорт байрами тусини олган мазкур оммавий югуриш тадбирларида мамлакат миқёсида 30 минг 300 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар ва ёшлар иштирок этдилар.

Касаба уюшмаларининг саломатлик акцияси сифатида жорий йилдан бошлаб илк маротаба ташкил этилган мазкур оммавий югуриш тадбирининг Тошкент шаҳри миқёсидаги мусобақаларига пойтахтимизнинг Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан старт берилди ва иштирокчилар Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театригача бўлган масофани босиб ўтдилар.

Ушбу тадбирнинг Тошкент шаҳар миқёсида тармоқнинг Турин политехника университети ҳамда Чилонзор тумани радиотехника ва автоматлаштириш коллежи ходимлари,  талаба-ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email