Хайрия тўй тадбирлари давом этмоқда

Республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва «Меҳрибонлик» уйлари вакилларининг никоҳ тўйлари ўтказилиб келинмоқда.

Куни кеча Тошкент вилоятининг Бекобод, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларидаги ёш келин куёвларнинг  Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Тошкент вилояти хокимлиги ҳамкорлигида  никоҳ тўйлари ўтказилди.

Никоҳ  тўйларига Ўзбекистон қаҳрамонлари, эстрада гуруҳлари, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар таклиф қилинди. Миллий анъаналар намойишлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Ёш оилаларга совға тариқасида ётоқхона мебели ҳамда бепул никоҳ узуклари тортиқ қилинмоқда.

Иш билан банд бўлмаган ёшларга улар мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда иш жойлари таклиф қилинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email