Кўрик-танловнинг II-босқич якуни

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 05 февралдаги 21-10 “с”-сонли ва Республика Кенгашининг 2016йил 09 февралдаги №2-9”с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, иш берувчилар томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мехнатни мухофаза қилиш ишларига эътиборни янада кучайтириш мақсадида Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг II-босқичи якунланди.

DSC_1576

Бунда, “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари  бўйича ғолиблар Кенгашнинг қимматбахо совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича:

 1-ўрин- Хоразм вилояти “GM -Uzbekistan” АЖ филиали;

 2-ўрин-Фарғона вилояти, «Автоойна» МЧЖ”;

 3-ўрин-Тошкент вилояти, “Узметкомбинат” АЖ.

 

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин Самарқанд вилояти, “Сам Авто” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси;

2-ўрин Тошкент вилояти,“GM-Пауэртрейн-Узбекистон”АЖ касаба уюшма қўмитаси;

3-ўрин- Навои вилояти , “O zErae Cable” ҚК МЧЖ касаба уюшма қўмитаси.

 

 “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича:

 1- ўрин Самарқанд вилояти, “JV-MAN-Авто” АЖ ҚК Меҳнат муҳофазаси бўйича вакили  Марупов Наимджон Шарофович;

 2-ўрин Тошкент шахри  “HI-TECH   Kabel” МЧЖ ҚК  Меҳнат муҳофазаси бўйича вакили  Рихсибоев Жамшид Эргашевич;

 3-ўрин Андижон вилояти, «Уз–Сэ МюнгКо»АЖ ҚК, Меҳнат муҳофазаси бўйича вакили  Турсунов Батир Насибджанович.

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email