Республика кўрик-танлови якуни

 “Мехнат мухофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови” ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича ўтказиб келинмоқда. Танлов якунларига кўра ишлаб чиқариш тармоғи бўйича биринчиликни “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси тизимига кирувчи корхоналар эгаллади.  “Энг яхши корхона” номинациясида «GM-Uzbekistan» АЖ Хоразм вилояти филиали, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти «СамАвто» МЧЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти «JV MAN AVTO-UZBEKISTAN» АЖ Қўшма корхонасининг меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Наимжон Марупов қўлга киритди.

 

Print Friendly, PDF & Email