Молиявий масалалар бўйича ўқув семинар

Молиявий масалаларда амалдаги меъёрий хужжатларга риоя этиш, аъзолик бадалларининг тушумини ташкил этиш, молиявий интизомга риоя қилиш, бошланғич ташкилот ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришни ташкил этиш масалалари юзасидан “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда хисобчилари учун ўқув семинар ўтказилди. Семинар қатнашчиларига Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши бош ҳисобчиси Дурдона Исломова маъруза ўқиди ва йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоблар берди.

SAMSUNG DIGITAL CAMERA
SAMSUNG DIGITAL CAMERA
Print Friendly, PDF & Email