Бугун касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан 2-навли прокат цехида
Президентимизнинг Мурожаатномасини мазмун мохиятини металлургларимизга яна кенг тушунтириш мақсадида навбатдаги давр сухбати ташкил этилди.
Тадбирга таклиф этилган Республика маънавият ва маърифат марказининг Бекобод шаҳар бўлими раҳбари У.Абдуназаров, “Бекобод янгиликлари” газетаси бош муҳаррири А.Исматов ҳамда комбинатнинг ўқув маркази бошлиғи
Р. Рахмоновлар ўз сўзларида ишчи-ходимларга давлатимиз рахбарининг юртимизни келгусида ривожлантириш бўйича, мурожаатномада белгиланган устувор йўналиш ва вазифалари юзасидан маълумотлар беришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: