«JV MAN Auto-Uzbekistan» компанияси Тошкент халқаро аэропортига янги автобусларни тақдим этди

Бугун Самарқандда «JV MAN Auto-Uzbekistan»да ишлаб чиқарилган MAN A22 янги автобусларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти вакилларига топшириш маросими ўтказилди.

Янги паст полли автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадларида харид қилинди. «JV MAN Auto-Uzbekistan» да ишлаб чиқарилган автобуслар энди йўловчиларни аэропорт терминалидан бевосита самолёт бортига ва ортга етказиб қўяди.
Узунлиги 12 метрли MAN A22 автобуслари MAN шассиси базасида ишлаб чиқарилади. Паст пол ва автобус “оғиш” тизими йўловчиларнинг кириш ва чиқиши учун қўшимча қулайликлар яратади, кондиционерлаш ва иситиш тизими автобус салонида йил давомида қулай ҳарорат бўлишини таъминлайди.

Автобусларнинг енгил алюмин кузови йўл қопламасига юкламани камайтириш имконини беради ва фойдаланиш муддатини узайтиради. Кузовнинг кенг ўлчамлари бир рейсда 100 нафар йўловчини ташиш учун етарлича маконни таъминлайди. Қайд этамиз, автобуснинг умумий сиғими аэропортда йўловчиларни ташиш учун махсус кенгайтирилди.

Шоҳруҳ Султонов, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Сотувлар, сервис ва маркетинг бўйича бош директори ўринбосари:

«JV MAN Auto-Uzbekistan» заводида ишлаб чиқарилган автобусларнинг ажралиб турувчи хусусиятлари хавфсизлик, қулайлик, замонавий дизайн, рақобатбардош нарх ва кўплаб опциялар мавжудлиги бўлиб, уларни ҳар бир буюртмачининг талаблари ва истакларига мослаштириш имкони мавжуд. Халқаро аэропорт ўз меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш учун бор имкониятларни ишга солади, компаниямиз эса, ўз навбатида, аэропортда хизмат кўрсатиш учун барча зарур техникаларни тақдим этишга тайёр.
Шуни ҳам таъкидлаймизки, ушбу автобуслар Қозоғистонда сертификациядан ўтган ва Божхона иттифоқининг «Ғилдиракли транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламентлари талабларига ва ЕВРО-4 экологик стандартларига тўлиқ мувофиқ келади. Шу тариқа, автобусларимиз сифати улардан нафақат Ўзбекистон, балки Божхона иттифоқи мамлакатлари ҳудудларида ҳам фойдаланиш имконини беради.
Бугунги кунда MAN A22 паст полли автобусларини маҳаллийлаштириш жараёни «JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК заводида ўзлаштирилган ва кавшарлаш, бўяш ва кузовни йиғиш, шунингдек интерьер ва экстерьерни йиғишнинг тўлиқ технологик жараёнини ўз ичига олади. Компания бугунги кунда ушбу автобус тури учун 130дан зиёд номдаги бутловчи деталларни ўзлаштирган».

Янги MAN автобуслари нафақат йўловчилар, балки ҳайдовчига ҳам қулайлик беради.
Ҳайдовчининг эргономик иш ўрни юқори даражада бошқарув қулайлигига эга, пухта ишланган дизайнга эга меню ва улагичли ускуналар панели, рул чамбараги баландлиги ва қиялигининг созланиши – замонавий қулай автобус айнан мана шундай бўлиши лозим.
Ҳаммасидан ташқари, янги автобуслар замонавий двигателларга ўрнатиладиган дизелни бошқаришнинг электрон тизими, ўрнатма тормоз-секинлатгич ва EBS электрон бошқарувли тормоз тизимили ZF 6 AP 1400 EcoLife автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.
Қайд этамизки, ушбу автобусларнинг етказиб берилиши – бу «JV MAN Auto-Uzbekistan» компаниясининг Тошкент халқаро аэропорти билан биргаликдаги фаолиятининг бошланиши, холос. Компания, йўловчилар ташиш учун юқори қулайлик ва хавфсизлик даражасини тақдим этиб,  йўловчи ташиш ривожланишининг янги босқичини очмоқда, у республиканинг бошқа халқаро аэропортлари билан ҳам ҳамкорлик салоҳиятини кўзда тутади.

Print Friendly, PDF & Email