“UzAuto Motors” АЖ да хисобот-сайловлар йигилишлари

        “UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитасининг цех ва булимларида бошлангич касаба уюшма қўмиталари хисобот сайлов йигилишлари  “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида хисобот-сайловларни ўтказиш тўгрисидаги Низом”ига асосан алохида график буйича утказилмокда.

     Хисобот сайловларда бошлангич цех касаба уюшма қўмитаси раислари ва цехком аъзолари хисоботга пухта тайёргарлик кўриб, мехнат жамоалари олдида хисобот бермоқда, ўз мехнат жамоалари томонидан  хисоботларга ва   цех бошлангич касаба уюшмалари фаолиятларига бахо  берилмоқда. 2020 йил январ-феврал ойларида 33та бошлангич цех касаба уюшма қўмитасидан  23 тасида хисобот-сайловлар ўтказиб бўлинди.

              Хисоботларда асосан ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий химояси, ишчилар ва уларнинг  оила аъзоларини хамда фарзандларини согломлаштириш,мехнат мухофазаси, йиллар давомида ўтказилган тадбирлар, кўрсатилган моддий ёрдамлар, тушган мурожатлар, “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” дастурини бажарилиши хамда ўтказилган кўрик-танловлар масалалари кенг ёритилмоқда. Бошлангич цех касаба уюшма қўмиталарини шакллантиришда қўмита таркибига мехнат жамоасида обрў-эътиборга эга бўлган, фидоий, билимли ва интилувчан номзодлар сайланишига эътибор қаратилмоқда.

             “UzAuto Motors” АЖ  касаба уюшма қўмитаси.

Print Friendly, PDF & Email