Республика Кенгашининг иш режасига асосан, шунингдек тармоқнинг бошланғич ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Г.Аюпова ва бош ҳисобчи Н.Т. Ирматовалар томонидан Самарқанд вилояти бошланғич ташкилотларининг фаолияти ўрганилди.
“СамАвто” МЧЖ, “JV MAN Auto – Uzbekistаn” МЧЖ қўшма корхонаси, “СамарқандАвтотеххизмат” АЖ, “СамарқандАвтосавдо” МЧЖ, “Синов ва сертификатлаш маркази” ДК, “Стандартлаштириш ва метрология” ДК, “Стеклопластик” МЧЖ, “Алпомиш” АЖ, “Сино” АЖ шулар жумласидандир.
“Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компаниясига қарашли корхона ва ташкилотларда касаба уюшмаси фаолияти юқори даражада йўлга қўйилган. Бунда нафақат касаба уюшмасига оид хужжатларни расмийлаштиришда, балки ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар – дам олиш, овқатланиш хоналари, меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги аҳволи: ўқув-синфлари, ишлаб чиқариш билан боғлик гигиена хоналари – ювиниш, чўмилиш, кийиниш, шунингдек цехлардаги иш жойлари, уларни аттестациядан ўтказганлиги ва х.к.катта эътибор берилган.
Тармоқнинг аксарият йирик ишлаб чиқариш эски корхоналари банкротлик жараёнини бошдан кечириб, оёққа туриш ҳаракатида. Уларга хозирги шароитда касаба уюшма фаолияти даражасини кўтаришда таклифлар киритилди. Шунингдек, ташрифнинг асосий мақсади, ташкилотларнинг молия масаласига алоҳида аҳамият берилди. Уларни молия йўналишида қийнчиликка учраган холатидан чиқишга биргаликда йўлини топишга ҳаракат қилинди.
Шу билан бирга, корхона рахбарлари ва касаба уюшма фаоллари билан учрашувлар ўтказилиб, музокаралар олиб борилди, шунда уларни қизиқтирилган саволларга жавоблар берилди. Касаба уюшма ташкилотларнинг Республика Кенгаши услубий қўлланмалари билан таъминлаб, уларнинг фаолиятини тўғри йўлга қўйишда тавсиялар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: