Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳатларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга атрофлича тушунтириш мақсадида «Uz-Sae Myung Co» МЧЖ қўшма корхонасида «Оила мустаҳкамлиги, унинг қонуний асосларини мустахкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш» борасида маънавият соати ўтказилди.
Маънавият соатида коронада фаолият юритаётган ишчи-ходимлар, айниқса ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиқганлар, мамлакатимизда оила мустаҳкамлиги йўлида ёшларга яратилаётган имкониятлар, бесабаб ажримларга сабаб бўлаётган омиллар ва уларни бартараф этиш юзасидан атрофлича сўз юритишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: