«Ўзметкомбинат» Акциядорлик Жамиятида 2018 йилда жамоа шартномасини бажарилиши юзасидан конференция мажлиси бўлиб ўтди

       Жорий йилнинг 23 — февраль куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Хакулов ва раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси билан биргаликда Тошкент вилояти Бекобод шахрига ташриф буюриб, тармоқ корхоналари ичида энг кўп сонли ишчи-ходимларга эга бўлган “Узметкомбинат” АЖнинг жамоа шартномаси ва иловаларининг 2018 йилда бажарилиши тўғрисидаги хисоботни тинглаш ва далолатномасини тасдиқланишига бағишланган конференцияда иштирок этдилар.

         Конференция “Узметкомбинат” АЖнинг металлург маданият саройида бўлиб ўтди. Унда Бекобод шахар хокими З.Файзуллаев, “Узметкомбинат” АЖ бошқарув раиси Т.Азаматов, “Узметкомбинат” АЖ Бошланғич касаба уюшмаси раиси А.Узоқов ва Бошланғич касаба уюшмаси ходимлари, Ёшлар бирлашмаси раиси ва аъзолари хамда “Узметкомбинат” АЖнинг 300 дан ортиқ меҳнаткашлари ва фаҳрий ҳодимлар иштирок этдилар.

       Конференцияни “Узметкомбинат” АЖ Бошланғич касаба уюшмаси раиси А.Узоқов очиб, сўзни “Узметкомбинат” АЖ бошқарув раиси Т.Азаматовга берди. Ёш ва шу билан бирга юқори билим ва бошқарув қобилиятига эга бўлган бошқарув раиси “Узметкомбинат” АЖнинг 2018 йилда ўз олдига қўйган мақсадлари ва унинг ортиғи билан бажарилганлигини аниқ рақам ва фактлар асосида келтириб ўтди.  Т.Азаматовнинг бериб ўтган маълумотларига кўра  “Узметкомбинат” АЖ 2018 йил давомида 1 060 000 тонна металл махсулотларини ишлаб чиқариб йил бошидаги режани 120%га бажарган ва ишлаб чиқарилган махсулотларнинг умумий қиймати 5.7 триллион сўмни ташкил қилган. Корхона 2018 йилда 182 миллион АҚШ доллари қийматидаги махсулотларни экспорт қилган ҳамда корхона соф фойдаси 2017 йилга солиштирилганда 5 баробарга ортган, бу эса ўз ўрнида корхонанинг ижтимоий холатини яхшилаш, ходимларнинг иш хақини қарийб 35% фоизга ошириш, 109 нафар уйга мухтож ҳодимларги янги уйларни харид қилишдаги бошланғич тўловларини тўлаб бериш ва янги иш ўринларини яратилишига замин яратган.

       Шундан сўнг корхонанинг турли сохаларида меҳнат қилаётган ҳодимлар, фахрийлар ва фаол ёшлар сўзга чиқиб 2018 йил давомида  жамоа шартномаси ва иловалари бандларидаги вазифалар тўлақонли бажарилганлигини такидлаб ўтдилар.

       Конференция давомида иштирокчиларга жамоа шартномасига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклиф ва мурожаатларни ёзма равишда конференция кенгашига топширилиши йўлга қўйилди ва ўнга яқин таклиф ва мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларда ҳодимлар бугунги ўз хаёти ва корхонада яратилган шароитлардан миннатдорлиги билдирилиб, ўзлари яшаб турган худуд ва махаллаларни ижтимоий ривожлантиришда корхона рахбариятидан ёрдам сўрашди. Берилган таклиф ва мурожаатларни тегишли равишда Бошланғич касаба уюшмаси раиси А.Узоқов, “Узметкомбинат” АЖ бошқарув раиси Т.Азаматов ҳамда Бекобод шахар хокими З.Файзуллаев ўқиб эшиттириб, кўтарилган савол ва муаммоларга атрофлича жавоб беришди.

        Конференция сўнгида 2019 йил учун жамоа шартномасига берилган таклиф ва мурожаатларни қаноатлантирган холда жамоа шартномасининг бир неча бандларига қўшимчалар киритилиши ўқиб эшиттирилди. Мисол тариқасида жамоа шартномасининг 12.2 бандига 12.2.1 ва 12.2.2 қўшимча бандлари киритилди ва унга кўра корхонада меҳнат қилаётган 35 ёшгача бўлган ходимларнинг оила қуришида ЭКИҲнинг 5 беш баробари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ва  35 ёшгача бўлган ходимларнинг фарзандли бўлганида ЭКИҲнинг 5 беш баробари миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш йўлга қўйилди.

         Шу каъби конференцияларинг ўтказилиши ва мухокамалар жамоа шартномасининг бандларини замон талабларига мос равишда тўлдирилиб боришига ҳизмат қилиб, ҳодимлар ижтимоий-иқтисодий хаётларини яхшилинишига ҳизмат қилади.

Print Friendly, PDF & Email