«UzAuto Motors» Ажда 2021 йил 1 июн-»Халқаро болалрни химоя қилиш куни» байрами тантанали нишонланди. Корхона рахбарияти ва Касаба уюшмаси ташаббуси билан Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган “Болалар шаҳарчаси” меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 67 нафар болалар учун тантанали тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Андижон вилояти ёшлар театри иштирокида «Эркатой» номли спектакль хамда концерт дастури тақдим қилинди. Байрам тадбири қатнашчилари учун байрам дастурхони ташкиллаштирилди. «UzAuto Motors» AЖ маъмурияти хамда Касаба уюшма кўмитаси ходимлари кун давомида болаларни хурсанд қилиш, байрамона кайфият улашиш мақсадида хизмат кўрсатишди. Болаларни хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин – ҳар қандай совға-ю ширинликлар завқ-шавққа тўлдиради.
Болалар шаҳарчада истиқомат қилаётган ўғил қизларга кундалик ҳаётга зарур бўлган буюмлар, спорт сумкалари, спорт анжомлари хамда эсталик совғалари топширилди. Кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик, болалар шахарчаси тарбияланувчилари-нинг жажжи ва мурғак кўнглини тоғдек кўтариб, келажакдаги фаолиятларида ўз самарасини кўрсатади деган умиддамиз. «UzAuto Motors» АЖ маъмурияти ва Касаба уюшма кўмитасининг байрамона ташрифи “Болалар шаҳарчаси”даги тарбияланувчиларга манзур бўлиб, шодлик бахш этди. Зеро, ҳар бир бола меҳр ва ғамхўрликни ҳис этиб улғайиши муҳимдир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: