Чирчиқ трансформатор заводи катта байрам тадбири уюштирди

  Чирчиқ трансформатор заводи «1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан катта байрам тадбири уюштирди.

  Байрам Чирчиқ шаҳар истироҳат боғида бўлиб ўтди. У ерга завод ишчиларининг 820 нафар фарзандлари ташриф буюришди. Завод раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан болалар учун совға сифатида боғдаги атракционлар бепул ишлади ҳамда эртак қахрамонлари йиғилганлар учун ажойиб томошалар кўрсатишди.

Print Friendly, PDF & Email