Болаликнинг бахтга бой болажони

«1-июнь Халқаро болаларни химоя қилиш куни» муносабати билан комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинат мактабгача таълим бўлимига қарашли барча боғчаларда тарбияланётган болажонлар учун икки мингга яқин болажонлар учун китоблар совға қилинди.

Бугун болажонларнинг байрами куни комбинат мактабгача таълим бўлими бошлиғи Гулбаҳор Абдуллаева ҳамда бўлим услубиётчиси Лола Султоновалар боғчаларга ташриф буюришиб барча болажонларни байрам билан табриклашди, самимий тилакларини билдиришиб касаба уюушмаси қўмитасининг совғаларини топширишди.

Мазкур тадбирни ташкил этиш мақсад аввало жажжиларимизни болалигиданоқ Ватанга, китобга бўлган меҳрларини янада кучайтириш ва билимларини ошириш ҳамда келажакда комил инсон бўлиб вояга етишишларига хизмат қўшишдан иборатдир.

 

Print Friendly, PDF & Email