Унда жамоа аъзоларидан сайланган делегатлар, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов, тармоқнинг ҳудудий Кенгаш раиси Олим Мирзаев иштирок этди .Анжуманни ҳудудий Кенгаш раиси Олим Мирзаев олиб борди. Кун тартибида иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши 2021 йил давомида қилинган ишлар конференцияда кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан корхона касаба уюшмаси раиси Аброр Турғунов ахборот берди.
Анжуманда корхона бош директорининг ўринбосари Алишер Азимов кейинги йилларда “UzAuto TRAILER” МЧЖ йилдан-йилга ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. Кейинги йилларда бу ерда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати ортган.2021 йилда пандемия шароити бўлишига қарамай ишлаб чиқариш суръатлари бир зум бўлсада тўхтаган эмас, ишчи-ходимларни карантин талабларига қатъий амал қилган холда меҳнат қилишлари таъминланди. 2021 йил касаба уюшмага аъзо ходимларни самарали мехнатини рагбатлантириш, уларга кулай шарт шароитлар ташкил этиш, дам олиш масканларида яхши ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида Ботаника, Чортоқ, Оқ-Тош, Зомин, Хумсон ва Турон дам олиш масканлари ва сиҳатгохларга 118 432 400 сум ўтказилиб 45 дона йўлланмалар олинди.
Ишчиларни бўш вақтларида соғликларини тиклаш мақсадида спорт ва соғломлаштириш ишларига учун 34 200 000 сўм маблағлар йўналтирилган.
Ишчи-ходимларнинг фарзандларини ёзги таътилини марокли ўтказишини таъминлаш максадида касаба уюшма томонидан Сокол оромгоҳига 61 200 000 сўм маблағ ажратилган.
Корхонада ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг саломатлиги доимий назоратда, улар учун бепул тушлик, ишга келиб-кетишлари учун автобуслар йўлга қўйилган. Умуман олганда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат мунособатлари яхши йўлга қўйилган.
Конференцияда кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар Бундан кейин ишчи-ходимлар учун барча шароитлар яратиш, уларни қуллаб-қувватлашини таъкидлашди. Конференцияда делегатлар томонидан жамоа шартномасининг 2021 йилдаги ҳисоботи мақулланди. Шундан музокараларда сўзга чиққанлар спорт соғломлаштириш ишларини янада қуллаб-қувватлаш бўйича ўз таклифларини беришди. Коференцияда кўрилган масала юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.
Тадбир сўнгида Наврўз байрами мунособати ишлаб чиқаришда бошқаларга ўрнак бўлаётган ишчи-ходимларларга эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: