2022 йил 16 март куни «Автоойна» МЧЖда жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши ва 2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномаси қабул қилиш бўйича конференция бўлиб ўтди.

2022 йил 16 март куни «Автоойна» МЧЖда жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши ва 2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномаси қабул қилиш бўйича конференция бўлиб ўтди. Конференция ишида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши раиси, Ўзбекистонда хизмат курсатган саноат ходими Хакулов Ахмаджон Махмудович,

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаларининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Хомидов Тоиржон Косимжоновичлар иштирок этдилар. Конференцияда иш берувчининг хисоботи, касаба уюшмаси қўмитаси раисининг хисоботи,

Жамоа шартномаси бандларини бажариб борилишини текшириб борувчи ишчи гурухининг далолатномаси ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан қониқарли деб овоз берилди. Шунингдек 2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномаси бир овоздан маъқулланди.

Print Friendly, PDF & Email