Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва «Меҳрибонлик» уйлари вакилларининг суннат ва никоҳ тўйлари ўтказилиб келинмоқда.
Куни кеча Тошкент вилоятининг Пскент, Бўка ва Букобод туманларидан 12 нафар болаларнинг Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Тошкент вилояти хокимлиги ҳамкорлигида суннат тўйлари ўтказилди.
Суннат тўйларига Ўзбекистон қаҳрамонлари, эстрада гуруҳлари, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар таклиф қилинди. Миллий анъаналар намойишлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Болаларга китоблар жамланмаси ва бошқа совғалар, шунингдек, Халқ банкининг 1 миллион сўм маблағга эга бўлган жамғарма омонат дафтарчалари совға қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: