«Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгашининг спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилган Кубогининг Республика босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Республика Хотин-қизлар Кенгаши ҳамда Ёшлар Кенгаши хамкорлигида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқнинг барча корхоналари бўйлаб ўтказилган, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича “Ўзметмашсаноат Кубоги”нинг якуний — Республика босқичи жорий йилнинг 12 май куни Турин Политехника Университети қошидаги Академик лицейида бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг 8 та минтақасидан 28 нафар спорт ишқибозлари иштирок этдилар. Қизғин давом этган мусобақа жараёнида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича фахрли 1-2-3-ўрин сохиблари аниқланди. Ғолибларга Республика Кенгашининг қимматбахо совғалари, кубок ва дипломлари тоширилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг иштирокчиларни Тошкент телеминорасига сайрга таклиф қилинди. Шахримиз мехмонларида бу маданий тадбир катта таасурот қолдирди.

 

Print Friendly, PDF & Email