Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида Хотира ва Қадрлаш байрами тадбирлари

9-май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда уруш ва мехнат фахрийлари, завод ишчилари қатнишишди. Йиғилганлар тадбирни II-Жаҳон урушида халок бўлган завод ишчилари мемориалига гулчамбарлар қўйиш билан бошлашди.

Байрам муносабати билан 23 нафар уруш ва мехнат фахрийларига завод томонидан озиқ-овқат тўпламлари тортиқ қилинди.

Фахрийлари учун концерт дастури ташкиллаштирилиб,  унда уруш даври қўшиқлари ижро этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email