“ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йил феврал ойида корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 50 нафари Андижон-Самарқанд-Андижон йўналиши бўйича Замин сайқали, Шарқ гавҳари, гўзал обидалар диёри, кўхна ва навқирон, афсонавий шаҳар бўлган Самарқандга саёхатга юборилди.
Ишчи-ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанднинг энг диққатга созовор жойларни зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовни қабрларини зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар. Бундан ташқари қуйидаги тарихий-маданий объектлар бўйлаб саёҳат қилинади.
-Шохи Зинда мажмаси;
-Дониёр пайғамбар мақбариси;
-Улуғбек расадхонаси;
-Гўри Амир мақбараси;
-Регистон майдони (Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасалари).
Бибихоним масжиди ва Қадимий Афросиёб шаҳри археологик қолдиқлари бўйлаб саёҳат қилинди.
Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозоридан эсдалик совғаларини сотиб олиш учун вақт ажратилади.
Самарқанд шаҳридан Имом ал Бухорий мажмуаси зиёрат қилинди.
50 нафар корхонамизнинг фаол ишчи-ходимлари саёхатдан бир олам қувонч, бир олам таассуротлар билан қайтдилар.
“ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ касаба уюшма
қўмитаси раиси ўринбосари А.Юсупов.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: