Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг ўқиши тўғрисида

2019 йил 11–16 февраль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг малака ошириш бўйича ўқиши бўлиб ўтди. Ўқишда  тармоқнинг  вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамоатчилик асосидаги бошланғич  ташкилотлари раислари қатнашдилар.

Ишлаб чиқилган ўқув Дастурига асосан, Республика Кенгашининг масъул ходимлари тегишли йўналишлар бўйича режа асосида дарслар олиб бордилар. Шунингдек, шаҳар олий ўқув юртларидан таклиф қилинган домлалар мамлакатимизда бўлаётган муҳим мавзулар юзасидан ўқишга катта ҳиссаларини қўшдилар. Ўқишнинг касаба уюшмасининг фаолиятини тўғри олиб бориш тўғрисидаги асосий мавзусида дарс мунозара тариқасида бўлиб ўтди. Шунда тажрибага эга касаба уюшма раислари касаба уюшма фаолиятини олиб боришда ўз фикрларини ва таклифларини билдирдилар. Шунингдек, юзага келган муаммоларни ечишда биргаликда ҳаракат қилинди.

Касаба уюшмаларини нуфузини ошириш, обрусини кўтариш мақсадида бу йилдан бошлаб ўқув дастурига “Имиджеология. Касаба уюшмаси ташкилотининг имиджи” тўғрисида янги мавзу киритилди.

Ўқишнинг амалий машғулотида тингловчилар Тошкент шаҳридаги   намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларидан бири “Тошкент қишлоқ ҳўжалиги техникаси” заводи АЖ фаолияти билан танишдилар. Эски, фаолияти тугатилган “Тошкент трактор заводи”нинг ўрнига янги киритилган технологиялар асосида  ташкил топган заводда қишлоқ-ҳўжалик машиналар — трактор, комбайнерлар ишлаб чиқилмоқда. Тармоқ касаба уюшма фаоллари ишлаб чиқаришдаги янги цехлар билан танишиб, шунингдек ушбу йўналишдаги машиналар кўргазмасига ташриф ташкил қилинди.

Кўп йиллардан бери тармоқ тизимида фаолият кўрсатган “Тошкент қишлоқ ҳўжалиги техникаси заводи АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Ибрагимов Баходир Бахриевич алоҳида касаба уюшмасига ажратилган хонада ҳамкасбларга ўз фаолияти бўйича сўзлаб берди. Жумладан, яқиндаги 8 февралда қизғин равишда бўлиб ўтган 2018 йил якунлари бўйича жамоа шартномаси конференцияси бўйича таъкидлаб ўтилди.

Тингловчиларни маданий-маърифий савиясини кенгайтириш, тариҳий билимларини ошириш мақсадида тармоққа қарашли Тошкент политехника музейига экскурсия ташкил қилинди. Шунда бир неча йиллар давомида дунёда ва мамлакатимизда бўлган автомобилларни  тадрижий ривожланиши билан тармоқ касаба уюшма раислари танишдилар.

Ўқишнинг оҳирги куни компьютер программаси асосида тест синовлари бўлиб ўтди. Тест натижалардан келиб чиқиб тингловчиларга, ўқув маркази раҳбарлари ва Республика Кенгаши раиси А.Хакулов томонидан тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email