29 — март куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Хакулов, раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси ва касаба уюушмалари федерацияси меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Н.Каримова билан биргаликда Жиззах вилоятида жойлашган “Жиззах аккумулятор заводи” МЧЖга ташриф буюриб, 2018 йилда корхонада жамоа шартномаси ва иловаларининг бажарилиши тўғрисидаги хисоботни тинглаш ва далолатномасини тасдиқланиши хамда навбатдаги жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни мухокама этишга бағишланган конференцияда иштирок этдилар.
Жамоа шартномасини муҳокамасига бағишланган конференцияда корхона бош директори Т.Усмонов, Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси У.Уразбоев ҳамда 30 дан ортиқ делегатлар иштирок этдилар. Сўзни “Жиззах аккумулятор заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси У.Уразбоев очиб, конференция ўтказиш тартиб қоидаларини делегатларга тушунтирди ва раёсат аъзолари сайлаш кераклигини билдирди ва раёсат аъзолигига номзодларни таклиф этди, делегатлар таклиф этилган номзодларни овоз бериш йўли билан сайладилар. Кейин эса сўзни корхона бош директори Т.Усмоновга берди.
Бош директор ўз нутқида 2018 йилда корхонада меҳнат қилаётган ҳодимлар сонини 700 дан ортганлиги 2015 йилга қиёслаганда бу кўрсатгич 200 нафарга кўпайганлигини, якунланган йилда эришилган ютуқлар, муваффақиятлар, ишлаб чиқариш режасини тўлиқ бажарилганлиги, ҳамда энг асосийси ҳодимларга яратилган шароитларнинг янада яхшиланганлигини, ишчилар ойлик маошларини доимий оширилиб бораётганлиги таъкидлади, бош директори ўз сўзига қўшимча қилиб, жорий йилнинг 1-апрель кунидан корхонада ходимлар ойлик маоши яна 30 фоизга оширилишини маълум қилинди.
Шундан кейин корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси жамоа шартномаси бандларида кўзда
тутилган тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан қилинган ишлар бўйича ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Унга кўра 2018 йил давомида корхонада ишчилар мехнат шароитларини яхшилаш, ходимлар саломатлигини назорат қилиш бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш, оммавий тадбирлар, спорт-саломатлик, ёшларни қўллаб қувватлаш, ижтимоий масалалар бўйича сезиларли ишлар олиб борилган. Хусусан, корхона биносида ҳодимлар ва ёшлар учун фитнес, тренажор зали ва ёпиқ бассейн фойдаланишга топширилган. Корхонага ташриф буюрувчилар учун корхона ичида қулай шароитларга эга меҳмонхона ташкил қилинган. Ҳодимлар фарзандларини ёзги таътил вақтида мароқли хордиқ чиқаришлари учун “Жиззах аккумулятор заводи” МЧЖга қарашли “Energy” болалар дам олиш лагерига йўлланмалар берилган. Наъмунали ишчи меҳнаткашлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёхатлар ташкил этилган. Оила қураётган ёш ходимларга моддий ёрдам ажратилган. Мехнат фахрийлари холидан хабар олинган. Ҳулоса қилиб айтганда касаба уюшмаси йил мобайнида фаол меҳнат қилган.
Шундан сўнг сўзни “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раиси, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган саноат ҳодими А. Хакуловга берилди. Раис конференция қатнашчиларига жамоа шартномаси бандларида кўрсатиб ўтилган иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан бажарилган вазифалар натижасидан келиб чиқиб, корхона бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2018 йил давомидаги фаолиятидан қониқиш хосил қилганликларини очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқлашларини сўради ва қатнашчилар бир овоздан касаба уюшмаси фаолиятига “қониқарли” деб бахо бердилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюушмалари федерацияси меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Н.Каримова сўзга чиқиб бугунги эришилган ютуқлар билан корхона раҳбарияти ва ходимларини табриклаб, ушбу ютуқларга эришишда хар бир ходимнинг ўз ўрни ва меҳнати борлигини таъкидлади. Корхона касаба уюшма қўмитасига йил давомидаги самарали меҳнатлар учун алохида миннатдорчилик билдирди. Ўз сўзи давомида Н.Каримова Ўзбекистон касаба уюушмалари федерациясининг ўз олдига қўйган улкан режа ва мақсадларини конференция иштирокчиларига етказди.
Конференция сўнгида Республика Кенгаши раиси ва раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Э.Хаққулов “Жиззах аккумулятор заводи” МЧЖ ёшлари билан “очиқ мулоқот” ўтказди. Очиқ мулоқотда корхонанинг интилувчан, изланувчан, ўз касбини ва корхонасини севадиган ёшлари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган мавзуда сухбатлашдилар. Корхонада Ёшлар бирлашмаси ташкил этилган бўлиб, унда корхонанинг турли бўлимларида мехнат қилаётган ёшлари фаолият олиб бормоқдалар. Корхона ёшларининг ижтимоий, иқтисодий муаммолари Ёшлар бирлашмаси орқали корхона рахбариятига етказилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Корхона ёшларининг ишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг хуқуқий ва дунёвий билимларини ошириш, тил ўрганиш, соғлом турмуш тарзига жалб қилишга қаратилган тадбирлар корхонада Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан тузилган чора-тадбирлар режасига асосан ўтказилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: