“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида 22-23 март кунлари спортнинг футбол тури бўйича корхона биринчиги мусобоқалари ўтказилди

  АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасидаги ишлаб чиқариш цехлари ва бўлимлари ўртасида, спортнинг футбол тури бўйича  ўтказилган ушбу байрам спорт соғломлаштириш тадбирларида корхона цехларида меҳнат қилаётган 300 дан ортиқ ишчи ходимлар иштирок этдилар. 

      “Наврўз” умумхалқ байрамини корхона ишчи ходимлари орасида кенг нишонлашга қаратилган ушбу спорт мусобоқаларида фаол иштирок этган ходимларни рағбатлантириш ва ғолиб жамоаларни тақдирлаш учун  корхона касаба уюшмасидан 4 156 000 сўм маблағ ажартилди.

        Ўтказилган спорт соғломлаштириш тадбирларида корхона бош директорининг ўринбосари, техник директор С.В.Романов, Хавфсизлик масалалари бўйича бош директор маслахатчиси В.П.Гуртовенко, умумий ишлар хизмати  бошлиғи А.Ю.Колесников, корхона касаба уюшма қўмитаси раиси А.З.Нуриллаев, Меҳнат ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлими бошлиғи З.Х.Собиров ва бошқа рахбарлар ҳам иштирок этдилар.           

Корхона касаба уюшма

қўмитаси раиси

А.Нуриллаев 

Print Friendly, PDF & Email