Эл ардоғидаги санъаткорлар билан учрашув

    Куни кеча 12 апрель куни «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви томонидан Металлурглар маданият саройида комбинатимиз ишчи-ходимлари ҳамда комбинат худудидаги 99342 харбий қисм харбийлари ва уларнинг оила аъзолари билан эл ардоғидаги суюкли санъаткорлар Ўзбек Миллий Театри ижодкорлари Ўзбекистон халқ артистлари Малика Иброхимова ҳамда Гавҳар Зокировалар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқат самимий сухбат тарзида ўтган бу тадбирда санъаткорлар йиғилганларга бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган катта бунёдкорлик ишлари, санъат хусусан театр ва кино санъатидан бўлаётган янгиликлар хақида сўзлаб беришди. Шу билан бирга йиғилганларга Малика Иброхимова ҳамда Гавҳар Зокировалар театр саҳнасида ижро этган ролларидан шеър ва монлоглар ўқиб беришди.
Ижодий учрашув якунида комбинат бошқаруви раиси ўринбосарлари М.Убайдуллаев ва Н.Исаковлар Гавҳар Зокирова, Малика Иброхимовага комбинат рахбариятининг эсдалик совғларини тақдим этишди.

Print Friendly, PDF & Email