2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да «ЖМ Ўзбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2018 йил 8-декабр Конституция куни байрамига бағишлаб корхона бошқарма, бўлимлар ва цехлар футбол жамоалари ўртасида спортнинг “Катта футбол” тури бўйича спорт тадбири ўтказилди.
Спорт тадбирида 100 нафардан зиёд ишчи-ходимлар қатнашдилар. Футбол мусобақасида фахрли 1-чи ўринни “Таъминот тизими” бошқармаси спорт жамоаси, 2-чи ўринни “2-Пайвандлаш цехи” футбол жамоаси ва 3-чи уринни “1-Пайвандлаш цехи” футбол жамоаси эгаллади. Жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: