Фаоллар муносиб рағбатлантирилмоқда

     Куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан, “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали тадбир ўтказилди. Унда 2018 йил якуни сархисоб қилинди.

    Шунингдек, бир сохада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган тажрибали, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариши ҳамда ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилиши, соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётган изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган янгиликлари, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиб, шогирдлар тайёрлаши, меҳнат жамоаси орасидаги обру-эътибори, жамоатчилик ишларида фаол иштирокларини эътиборга олиб, “Ўзметкомбинат” АЖ электрда пўлат эритиш цехи 6-даражали чилангар-таъмирловчиси Фарманов Шухрат Йўлдошевич ва “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ  ишлаб чиқариш мажмуаси пайвандлаш цехи бошлиғи Марупов Акрамжон Матлубович “Ўз касбининг моҳир эгалари” танлови республика финал босқичи ғолибликка сазовор бўлишди.

        Тадбирда жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг Энг фаол ёш машинасоз номинациясида ғолиб бўлган“Уз-ДонгВон Ко” Қўшма Корхонаси Акциядорлик Жамияти “Hanger” линияси бригадири Палтабаев Абдурашид Турсунбой ўғли ҳамда Энг фаол ёш электротехник номинацияси ғолиби “Узэлектроаппарат-Электрощит” Қўшма Корхонаси Акциядорлик Жамияти (“Автоматизированная информационно-измерительная система коммерческого учёта электроэнергии” -«АИИСКУЭ») бўлим бошлиғи Идиатулин Дамир Тимуровичэнг фаол ёш муносиб рағбатлантирилди. Уларга Диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email