ЖМ-Ўзбекистон акциядорлик жамиятининг бошқарма, бўлимлар ва цехлар футбол жамоалари ўртасида катта футбол мусобақалари ўтказилди

           2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да   «ЖМ Ўзбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2018 йил 8-декабр Конституция куни байрамига бағишлаб корхона бошқарма, бўлимлар ва цехлар футбол жамоалари ўртасида спортнинг “Катта футбол” тури бўйича спорт тадбири ўтказилди.

            Спорт тадбирида 100 нафардан зиёд ишчи-ходимлар қатнашдилар. Футбол мусобақасида фахрли 1-чи ўринни “Таъминот тизими” бошқармаси спорт жамоаси, 2-чи ўринни   “2-Пайвандлаш цехи” футбол жамоаси ва  3-чи уринни “1-Пайвандлаш цехи” футбол жамоаси эгаллади.  Жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email