“Жиззах аккумулятор заводи” АЖда ишчи-ходимлар ҳайрия хашарида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6-мартдаги №173-Ф – сонли фармойишига асосан 16-18 март  кунлари умумхалқ ҳайрия хашари ўтказиш бўйича “Жиззах аккумулятор заводи” АЖда 16 март куни 238 нафар, 17 март куни 263 нафар, 18 март куни 100 нафар ишчи-ходимлар ҳайрия хашарида қатнашиб, улар томонидан корхона ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш ишларини дарахтларга шакл бериш, дарахт шохларини ва чиқиндиларни йиғиштириш, бардюраларни оқлаш, бўёқлаш ишлари, йўлакларни бегона ўтлардан тозалаш, чиқиндиларни махсус жойларга чиқариш ишлари бажарилди.

   “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича 1000 дона терак ва 50 дона арча кўчатлари экилди.

Print Friendly, PDF & Email