“Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти соврини учун дастлабки тур ўйинларига старт берилди.

Корхонада оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида. 

Корхонада ишлаётган ходимларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида цех, участка ва бўлимлар ўртасида спортнинг мини футбол бўйича “Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти соврини учун дастлабки тур ўйинларига старт берилди.

Print Friendly, PDF & Email