Жиззах вилоятида VII тармоқ спартакиадасининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “VII тармоқ спартакиадаси” доирасида ташкил этилган спорт мусобақаларининг Жиззах вилояти босқичи 7 август куни Жиззах шаҳрида ўтказилди.
Мусобақалардан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш ҳамда жамоалар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Спартакиаданинг очилиш маросимида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари Кенгаши раиси О. Мирзаев иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларини қутлади ҳамда уларга спорт баҳсларида муваффақият тилади.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақаларда тармоқ корхоналари жамоалари ғолиблик учун муносиб рақобат олиб бордилар. Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида:
🥉 3-ўрин — “BYD Uzbekistan Factory” заводи жамоаси;
🥈 2-ўрин — “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ жамоаси;
🥇 1-ўрин — “ADM Jizzakh” АЖ жамоаси.
Шу тариқа, “ADM Jizzakh” АЖ жамоаси Жиззах вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритиб, VII тармоқ спартакиадасининг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлди.
Мусобақалар иштирокчилар учун нафақат спорт маҳоратини намойиш этиш, балки ҳамкасблар билан ўзаро мулоқот қилиш, жамоавий руҳ ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш имконини берди.

Print Friendly, PDF & Email