Йиғилишда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан сўз олганлар вилоят Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини атрофлича ва танқидий руҳда таҳлил қилди. Жумладан, соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, ташкилотлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда тизимда интизом ва масъулиятни кучайтириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Ижроия қўмитаси йиғилиши якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида масъуллар ва мутасадди шахслар бириктирилди.
Жорий йилнинг 18 май куни “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Андижон вилояти Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: