“Заковат” интеллектуал ўйинининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

2026 йил 2 май куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Заковат” интеллектуал ўйинининг Республика босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. Мазкур тадбир мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган ёшлар ва мутахассислар ўртасида интеллектуал салоҳиятни ошириш, мантиқий фикрлашни ривожлантириш ҳамда жамоавий ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ушбу нуфузли беллашувда Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Хоразм, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг кучли жамоалар иштирок этди. Ҳар бир жамоа ўз ҳудудида энг сара билимдонлардан шакллантирилган бўлиб, республика босқичида муносиб иштирок этиш учун пухта тайёргарлик кўрган.
Тадбирни Республика Кенгаши раиси Усмонов Талъат Субхонқулович очиб бериб, иштирокчиларга омад тилади ва бундай интеллектуал ўйинлар ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, “Заковат” интеллектуал ўйини президенти А. Абдуллаев беллашув жараёнини олиб бориб, иштирокчиларнинг билим ва тезкор фикрлаш қобилиятларини синовдан ўтказди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар давомида жамоалар турли соҳаларга оид саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва заковатларини намоён этди. Ҳар бир босқич юқори рақобат руҳида ўтиб, томошабинлар ва иштирокчилар учун ҳақиқий интеллектуал байрамга айланди.
Якунларга кўра:
🥇 1-ўрин — Тошкент вилояти, “Ўзметкомбинат” АЖнинг “Металлург” жамоаси
🥈 2-ўрин — Тошкент шаҳри, Турин политехника университетининг “Прогрес” жамоаси
🥉 3-ўрин — Андижон вилояти, Андижон давлат техника институтининг “Машинасозлар” жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Тадбир якунида барча иштирокчиларга фаол иштироки учун миннатдорлик билдирилиб, келгусида ҳам бундай интеллектуал беллашувларни янада кенг кўламда ташкил этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.
Мазкур “Заковат” интеллектуал ўйини нафақат иштирокчиларнинг билим даражасини синовдан ўтказди, балки улар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва янги ғоялар пайдо бўлишига ҳам замин яратди.

 
 
Print Friendly, PDF & Email