Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 август куни “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тармоқ касаба уюшмасининг ҳудудий Кенгашлари ҳамда тизимдаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолияти таҳлилий ва танқидий руҳда кўриб чиқилди.
Хусусан, ҳудудий Кенгашлар ва бошланғич ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, шунингдек, фаолиятда учраётган муаммо ва камчиликлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, тегишли фикр-мулоҳзалар билдирилди.
Йиғилиш давомида касаба уюшмаси ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, тизимда ижро интизоми ва масъулиятни кучайтиришга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида масъул ва мутасадди шахслар бириктирилди.

Print Friendly, PDF & Email