Илғор ходимлар учун мазмунли саёҳат ташкил этилди.

“O‘zbekiston – 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, республикамиздаги тарихий обидалар, қадамжолар ҳамда янги барпо этилаётган объектларга саёҳатлар ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш мақсадида корхонамизда фаолият юритаётган илғор ишчи-хизматчилар учун жамоавий саёҳат ташкил этилди.
Жорий йилнинг 15–17 апрель кунлари “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалининг 53 нафар фаол ходимлари учун ички туризм йўлга қўйилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар Buxoro ва Samarqand шаҳарларига ташриф буюриб, миллий меросимиз ва аждодларимиз қолдирган бой тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.
Жумладан, Baxouddin Naqshband majmuasi зиёратгоҳига ташриф буюрилиб, дуолар қилинди. Ушбу зиёрат ходимларга Нақшбандия таълимоти ва буюк уламолар мероси ҳақида янада кенгроқ маълумот олиш имконини яратди.
Samarqand шаҳридаги саёҳат Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Islom Karimov қабрини зиёрат қилиш билан бошланди. Бу ерда Қуръон тиловат қилиниб, эҳтиром кўрсатилди.
Шунингдек, иштирокчилар Shohi Zinda majmuasi, Go‘ri Amir maqbarasi ҳамда Registon maydoniга ташриф буюриб, Темурийлар даври тарихи билан яқиндан танишдилар.
Мазкур саёҳат ходимлар учун нафақат маънавий ҳордиқ, балки уларнинг тарихий билимларини бойитиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва миллий қадриятларимизни чуқурроқ англашга хизмат қилди.
“UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиали келгусида ҳам ходимларнинг маданий-маънавий ривожланишига қаратилган бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Print Friendly, PDF & Email