КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

Куни кеча «11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан «Биллур» ресторанида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.

✍️Ушбу тантанали тадбирда Бекобод шахар хокими Зафар Файзуллаев, «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси — бош директори Рашид Пирматов, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Аҳмаджон Ҳақулов сўзга чиқишиб комбинат касаба уюшма қўмитаси фаолларини барча йиғилганларни байрам билан табриклашиб самимий тилакларини билдиришди.

🔰Таъкидланганидек, ўтган даврда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўнги йилларда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланганини кўришимиз мумкин.

❇️Комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқов тадбирда сўзга чиқиб корхона касаба уюшмаси қўмитасида фаолият юритган фахрийлар номини ҳурмат билан тилга олди. Турли йилларда комбинат касаба уюшмаси қўмитасига раҳбарлик қилган меҳнат фахрийларидан Мамасодиқ Жамолдинов, Патхулла Бадалов, Мирзамурод Боймуродов, Мирзакамол Холиқулов ва Илҳом Қурбоновга юксак эхтиром кўрсатилиб байрам муносабати билан уларга миллий тўн ва эсдалик совғалари топширилди.

✅Шунингдек, тантанали тадбирда байрам муносабати билан ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлаш, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфатларни ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилишида, касаба уюшмаси қўмитаси билан хамкор бўлган Республика касаба уюшмалари Кенгаши, Бекобод шаҳар ва комбинат раҳбарлари, шу билан бирга комбинат касаба уюшмаси қўмитаси тизимида ўзининг кўп йиллик меҳнати билан касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини ривожлантиришга қўшиб келаётган ҳиссаси учун бир гурух
касаба уюшмаси қўмитаси фаоллари ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🔹Тадбир давомида Металлурглар маданият саройининг бадиий хаваскорлик жамоалар томонидан тайёрланган концерт дастурини намойиш этилиб барчага байрам кайфияти улашилди.

 

Print Friendly, PDF & Email